Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) Умм-Ал-Кувайн амирлигида пляж барига ҳужум қилмоқчи бўлган икки эркак БАА Федерал олий суди томонидан қамоқ жазосига тортилди.

24 ёшли фаластинлик 30 ёшли амирлик билан пляждаги барга ҳужум қилмоқчи бўлгани учун 3 йиллик қамоқ жазосига тортилди. Фаластинлик жазосини ўтаб бўлгач, депортация қилинади. Суд тергов вақтида мусодара қилинган компьютерларни йўқ қилишга буйруқ берган.

БААнинг яна бир 25 ёшли фуқароси терактни режалаштиргани учун 5 йиллик қамоқ жазоси ва 272,2 минг долларлик жаримага тортилган.