Буюк Британия олий суди ҳукуматнинг Лондон олий суди қарорига апелляцияси бўйича 24 январда қарор чиқаришини эълон қилди. Ушбу суд аввалроқ мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун ҳукуматга парламент рухсати талаб қилинишига қарор қилганди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда

Шикоят қондирилса, Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукумати Brexit жараёнини 2017 йил март охирида ҳеч қандай тўсиқларсиз бошлаши мумкин.