Sony’нинг сўнгги консоли савдоларда янги кўрсаткични қайд этди. Дунё бўйлаб PS4 Xbox One’га қараганда икки маротаба кўпроқ харид қилинди.

SuperData  ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, PS4 55 миллион нусхада сотилган бўлса, Xbox One’ни 26 миллион инсон харид қилган.

Таъкидланишича, Sony ўз қурилмаларининг сотуви ҳақидаги маълумотларни доимий равишда ошкор этиб борса, Microsoft қанча Xbox One харид қилинганини сўнгги пайтларда яширмоқда.

Бироқ, таҳлилчиларнинг фикрича, Xbox One шу пайтга қадар ўтган давр мобайнида Xbox ва Xbox 360’га қараганда кўпроқ талабга эга бўлган. NPD чартининг маълумотларига кўра, Xbox One ўтган йилнинг декабрида аввалги ойга қараганда кўпроқ сотилган.