Европа Иттифоқи мамлакатлари иқтисодиёти 2010-2016 йилларда авиадиспетчерларнинг иш ташлаши туфайли 12 миллиард евродан айрилди. Бу ҳақда Le Figaro Airlines for Europe (A4E) Европа авиакомпаниялари ассоциацияси маълумотларига асосан хабар берди.

Маълум бўлишича, йўқотишларнинг тахминан 59 фоизи туристик соҳага тўғри келган. Авиакомпанияларнинг ўзи эса 6 фоиз зарар кўрган.

Хабар қилинишича, ассоциация вакиллари бу соҳадаги иш ташлаш билан боғлиқ салбий оқибатларни чеклаш мақсадида франциялик авиадиспетчерларга иш ташлаш бошланиши ҳақида 72 соат олдин хабардор қилиш мажбуриятини юкламоқчи. Айнан Францияда авиация соҳасидаги энг кўп иш ташлашлар кузатилади.