Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Танзания, Мозамбик ва Мадагаскарга ташрифи давомида Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи оқими (FETÖ) мактабларини Туркия Таълим фонди (TMV) тасарруфига топшириш мавзуси муҳокама қилинади. 

TMV директорлар кенгаши раҳбари Жем Зўрлунинг "Анадолу" нашрига берган хабарига кўра, у бошқараётган фонд таълим соҳасида эришилган ютуқларни халқаро майдонда қўллаш мақсадида Туркия парламенти қарори билан яратилган. 

"Туркияда 15 июлда Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи оқими томонидан амалга оширилган ҳарбий тўнтарув ҳаракатидан кейин фонд FETÖ мактабларини Туркия тасарруфига топшириш ишларини ўтказмоқда. Шу муносабат билан бир қатор Европа мамлакатларида турк ўқув муассасалари очилади. Гвинея, Сомали, Суриянинг Жараблус ва Нигерда барча мактаблар Туркия таълим фондига топширилди. Бундан ташқари, Чад, Судан, Сенегал, Габон, Мавритания, Буркина-Фасо каби кўплаб мамлакатларда ўзаро келишув тўғрисидаги меморандумлар имзоланди", - деди Зўрлу. 

Унинг сўзларига кўра, фонд ушбу мактабларда кадрларни янгилаш бўйича чоралар кўрган. Бу мактабларда таълим бериш учун Туркиядан муаллимлар ташриф буюради. Бундан ташқари, у ерларга зарур ўқув жиҳозлари ҳам етказилади. 

"Европада таълим олган педагогларимиз бир қатор мамлакатларда таълим олаётган талабаларимизнинг билим олишига ўз ҳиссаларини қўшишади", - деди Зўрлу.