Бугунги кунда Туркия дуч келаётган кўпчилик таҳдидлар манбаси унинг чегаралари ташқарисидадир. Бу шунингдек ИШИД террорчиларига қарши курашга ҳам тегишлидир, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари билан 35-учрашувда.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия тартибсизлик ва исёнлар ташкил этишга уринишларга матонат билан қаршилик қилмоқда.

"Биз ташқи кучлар иқтисодий босим, терактлар ва сотқинларнинг ҳаракатлари йўли билан Туркияни заифлаштиришларига йўл бермаймиз. Биз бу хавфни муртаклик  вақтида йўқ қилишга тайёрмиз", деб айтди Эрдўған.    

Эрдўған Анқара Суриянинг Ал-боб шаҳри ИШИД террорчиларидан озод қилиниши нима учун чўзилаётганини яхши билишини айтди. Унинг айтишича, жангарилар Ал-Бобни деярли тўлиқ тарк этган.

"Минтақадаги Туркияга таҳдид қилувчи исталган кучлар бартараф этилади. Мен Сурияда террорчилардан холи бўлган хавфсизлик ҳудуди яратиш зарурлигини ҳар доим айтиб келганман. Бу бизнинг ҳуқуқ", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған. 

Унинг айтишича, ташқи кучлар Туркияни парчаламоқчи, бироқ Анқара эришганлари билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Эрдўған Туркия иқтисодиётига валюта курсини ўзгартириш билан зарба беришга ҳаракат қилинаётганини айтди. Душманлар Туркияга инвестициялар келишига халақит қилиш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланмоқда.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркияда шу кунгача сўз ва дин эркинлиги таҳқирланмаган.

Унинг айтишича, душманлар Туркияни элатлар ва диний аломатга кўра парчалай олмайдилар. "Улар террорчилик ташкилотлари ёрдамида бизга зиён етказа олмадилар, улар иқтисодиёт соҳасида босим ўтказа олмадилар. Уларда таъсир қилиш дастаклари қолмади. Туркия энди мудофаадан ҳужумга ўтади", деб айтди Туркия президенти.