17 январь Тошкент политехника музейида “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Ёшлар Кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш ихтирочилар куни” нишонланиб, шу муносабат билан музейда “Ёш ихтирочилар” кўрик-танлови ўтказилди. Бу кўрик танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш музей учун ажойиб анъанага айланган. Бу йил ушбу танлов иккинчи маротаба ўтказилмоқда.

Кўрик-танловда Республикамизнинг техникага ихтисослашган Олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларидан 40 нафардан ортиқ ихтирочилар иштирок этди.

Ёш ихтирочилар ўзлари кашф этган турли техник, электрон қўлланма ва экспонатлар билан барча йиғилганларни лол қолдиришди. Бу галги танловда иштирокчилар орасида қиз бола ихтирочилар ҳам бўлди.

Тўплаган балларига қараб коллеж ўқувчилари орасида 3-ўрин Овечкин Михаил, 2-ўрин Беленко Виктор, 1-ўрин Махаматов Сардоржонга насиб этди.

Олий ўқув юрти талабалари орасидан эса 3-ўринни Саттаров Санжар, 2-ўринни Зоиров Ўлмас, 1-ўринни Эркинов Султонбек эгаллади.
 
Барча танлов иштирокчилари ва ғолибларига рағбатлантирувчи совғалар топширилди.