Гамбия вице-президенти лавозимини 1997 йилдан бери эгаллаб келган Изату Нжие Сайди истеъфога чиқди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги ҳукумат ва Сайди оиласидаги манбаларга асосан хабар берди.

Шунингдек, олий таълим вазири Абубакар Сенгхор ҳам ўз вазифасидан кетган.Гамбиядаги сиёсий инқироз декабрь ойи охирида юзага келди. Бу ҳолат президент Яйя Жамме бўлиб ўтган сайловлар натижасини тан олмаслигини маълум қилиб, вазифасини тарк этишдан бош тортгач, рўй берди. Жамме ўз ваколат муддати якунига етишига бир кун қолганда мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Аввалроқ, Жамме ҳукуматни топширишдан бош тортса, Сенегал Гамбияга қўшинларини киритишга тайёр тургани хабар қилинганди.