Хитой суриялик қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 200 миллион юань (тахминан 29,2 миллион АҚШ доллари) ажратади. Бу ҳақда БМТнинг Женевадаги қароргоҳига ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин маълум қилди.

"Хитой бошпанасиз қолган суриялик қочқинларга 200 миллион юань миқдорида гуманитар ёрдам ажратишга қарор қилди", - дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирган Хитой ТИВ.

"Террорчилик, қочқинлар билан боғлиқ инқироз ва бошқа муаммолар геосиёсий низолар туфайли келиб чиқди. Можароларни ҳал этиш энг муҳим қарор ҳисобланади", - дея хулоса қилган Си Цзиньпин.