Хоразмда халқ билан мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди

Жамият 19 Январь 2017 4409

19 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида халқ билан мулоқот бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва барча мутасадди ташкилот, идора раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Учрашув Президентимизнинг 2017 йил 7 январда прокуратура органлари ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳалқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, халқ ичига кириш, унинг дарди ва ташвиши билан яшаш энг долзарб вазифасига айланиши лозимлиги ҳақидаги талабларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилди.

Тадбирдан мақсад, давлат идоралари раҳбарларининг халққа яқин бўлиб, кундалик ҳаётдаги мавжуд муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтиришдан иборат.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ва фуқаролар раҳбарларга ечимини тополмаётган масалалар бўйича саволлар беришди. Шунингдек, жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди.

Халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутаётган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан фуқароларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини кўриб чиқиб, ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқ берилди.
Шунингдек, шундай учрашувлар жойларда, маҳаллаларда туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи бошчилигида ҳам ўтказилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар