Hyundai ва Kia АҚШга 3,1 миллиард доллар сармоя киритади

Технология 19 Январь 2017 3139

Жанубий Кореянинг Hyundai ва Kia автомобилсозлик компаниялари келгуси беш йилда АҚШда ўзларини ривожлантириш учун 3,1 миллиард доллар миқдорида сармоя киритади. Automotive News порталининг хабар қилишича, бу маблағларнинг аксарияти Қўшма Штатларда янги завод қурилишига сарфланади. 

Янги беш йилликда сарф этиш режалаштирилган маблағ, компанияларнинг ўтган беш йилда сарфлаган сармоясидан деярли бир баравар кўпдир. Таҳлилчиларнинг фикрича, Корея автомобилсозларининг бундай сиёсати, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг баёнотларига ўзига хос жавобдир. У, жумладан, автомобилсозлик ва бошқа фирмаларни мамлакат ичкарисида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга чақирган эди. Трамп, Мексика ҳудудида ишлаб чиқарилган автомобилларга 35 фоизлик солиқ жорий қилиш билан таҳдид ҳам қилганди. 

Тахминларга кўра, Hyundai ва Kia компанияларининг янги заводи премиум тоифадаги Genesis бренди моделларини ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Америка бозори учун махсус тайёрланган йўлтанламас ҳам янги завод маҳсулотига айланиши эҳтимол. Шу билан бирга, Hyundai Монтгомеридаги Sonata, Elantra ва Santa Fe моделлари йиғиладиган заводини модернизация қилишни ҳам кўзламоқда. 

Сармояларнинг 30-40 фоизи тадқиқот ва илғор технологияларни ишлаб чиқишга сарфланади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 22139 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11647 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 81924 Ўзбекистон
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 7 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 345 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 228 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 2021 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 589 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1339 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1069 Жамият
Кўпроқ янгиликлар