Mashable нашри Times News Network нашрига иқтибос келтирган ҳолда ёзишича, Ҳиндистондаги Бхонт қишлоғида яшовчи 23 ёшли ҳомиладор Каминани 9 январда тўлғоқ тута бошлаган. Муаммо шунда эдики, шу вақтда ҳудудда кучли қор ёғаётганди ва тез ёрдам машиналарининг ёрдамга боришини иложсиз қилган.

Шунда қизга маҳаллий полициячилар ёрдам беришга рози бўлишган. Беш полициячи аёлни замбилга ортиб, устини адёл билан ёпиб, замбилни елкаларига қўйганча, кучли бўронга қарамай, 10 километр узоқликда жойлашган шифохонага пиёда олиб кетишган. Аёл қиз кўрган.

Ҳинд твиттери фойдаланувчилари полициячиларнинг бу ҳаракатларини ижобий баҳолашган ва юз берган воқеани "катта инсоний амал" деб аташган.

Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятида 8 январдан 9 январга ўтар кечаси кучли қорлар ёққан. Ўшанда ҳудуддаги ҳаво ҳарорати маҳаллий кўрсаткичларга кўра рекорд даражадаги -12,4 совуққача тушиб кетган.