Кеча Италиянинг Абруццо ҳудудидаги Гран-Сассо тоғли мавзесида жойлашган Rigopiano di Farindola меҳмонхонаси қор кўчкиси остида қолди.

Меҳмонхонада 20-30 нафар киши бўлиши мумкинлиги хабар қилинган.

Айни дамда тезкор хизмат ходимлари воқеа жойида ишлашда давом этмоқда ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадини қор уюмлари ва вайроналар остидан чиқариб олмоқда. Табиий офат сабаб қурбон бўлганларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда.