Мали шимоли-шарқидаги Гао шаҳрида жойлашган ҳарбий базада рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 кишига етди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейта баёнотига асосан хабар берди.

Аввалроқ 47 инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Гао шаҳридаги база ҳудудида миналаштирилган автобус чоршанба куни портлатилди.

Президент телевизион мурожаатида камида 60 киши ҳалок бўлгани ва 115 инсон жароҳат олганини хабар қилди. 

Ҳукумат вакили кеча ҳалок бўлганлар орасида “беш нафар худкуш” бўлганини маълум қилганди. Теракт учун масъулиятни “Ал-Қоида”га алоқадор “Ал-Мурабитун” гуруҳи ўз зиммасига олди.