Бразилиялик ёш ҳужумчи Габриэл Жезус бугун 19 январь куни «Манчестер Сити» футболчиси сифатида расман таништирилди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатди.

Манкунианликлар 19 ёшли футболчининг собиқ жамоаси «Палмейрас» билан ёздаёқ келишувга эришганди, бироқ томонларнинг ўзаро шартига кўра, футболчи мавсум охирига қадар Бразилияда қолди ва клуби билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритганди.

Футболчининг ҳужжатларини расмийлаштириш Англиядаги меҳнат қилиш визаси билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб бироз чўзилди ва ниҳоят бу муаммо ҳам ортда қолди.

Футболчи ҳафта бошидан буён клуб машғулотларида иштирок этишни бошлаганди. Энди у «Сити» таркибида 21 январь куни «Тоттенҳэм»га қарши учрашувда дебют қилиши мумкин бўлади.