«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси ва агенти Хорхе Месси ўғлининг каталонияликлар жамоасини тарк этиш имкониятлари бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.

«Мессининг Каталонияни тарк этиши бўйича ҳеч қандай хавф йўқ», – дея Хорхе Мессининг сўзларини келтиради Cadena SER.

Радионинг El Larguero эшиттиришида берилган хабарга кўра, Месси ва клуб ўртасида янги шартнома имзолаш бўйича олиб борилаётган музокаралар яхши босқичга чиққан.

«Барселона» вакиллари ҳам футболчи билан шартнома узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлаган. Бу масала билан клуб президенти Жозеп Бартомеунинг шахсан ўзи шуғулланмоқда. 

Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилда ниҳоясига етади.