Россия полицияси ходимлари Москва шаҳрида автомобилни олиб қочишда гумон қилинаётган икки кишини қўлга олди, деб хабар қилмоқда пойтахт ИИВ бошқармаси матбуот хизмати. 

Автоинспекторларнинг эътиборини йўл қоидасини бузган "Соболь" ҳайдовчиси ўзига тортган. У полициячиларнинг автомобилни тўхтатиш талабига бўйсунмаган ва яширинишга уринган. 

Полиция ходимлари уни таъқиб қилишни бошлаган. Микроавтобус ҳайдовчиси полициядан қочар экан, қарама-қарши йўлакка чиқиб, 3 та машинага келиб урилган. 

Қоидабузарлар шу ондаёқ ушланган, улар Пермь ўлкасидан 24 ёшли ва Вологда вилоятининг 18 ёшли фуқароси бўлган. 

Ёш йигитларнинг автомобиль учун ҳужжатлари бўлмаган, кейинроқ, маълум бўлишича, улар машинани ўғирлашган. Ҳеч нарсадан хабари йўқ автомобиль эгаси бу вақтда уйида бўлган. 

Гумондорлар 7 йилга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.