ОАВ: Испанияда ФҚБ сўрови билан россиялик дастурчи ҳибсга олинди

Технология 19 Январь 2017 3258
Фото: globallookpress.com

Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Интерпол ва АҚШ Федерал қидирув бюроси сўрови билан россиялик дастурчи Станислав Лисовни ҳибсга олишди. Бу ҳақда RT телеканали дастурчининг рафиқасига таянган ҳолда хабар қилди

Унинг сўзларига кўра, Лисов Таганрогда дастурчи бўлиб ишлайди, у сайтларни қўллаб-қувватлаш ва барпо қилиш билан шуғулланади. Эр-хотин Испанияга дам олиш учун келган бўлган. 

«Биз ижарага олинган машинани топшириб, Лионга учиш учун Барселона аэропортига келганимизда, бизни тўхтатишди. Автомобилдан чиққанимизда, икки нафар полициячи келиб, эримни ҳибсга олишларини айтишди ҳамда телефон, планшет ва ноутбукни текшира бошлашди», — деган Дарья Лисова.

Испания полицияси Лисовни ФҚБ ва Интерпол сўрови билан қўлга олганини маълум қилган. 

Лисовга ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган. Айни вақтда, россиялик дастурчи Каталониянинг Brians қамоқхонасида сақланмоқда. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар