Обама қандайдир сайланадиган лавозимларга номзодини илгари суриш нияти йўқ

Жаҳон 19 Январь 2017 2910
Фото: ABC News

АҚШ президенти Барак Обама матбуот анжуманида маълум қилишича, у яқин орада бирорта сайланадиган лавозимни эгаллашни хоҳламайди. 

Бундан аввал, Spotify мусиқа стриминг хизмати «плейлистлар президенти» лавозими бўшлигини эълон қилиб, бунга Барак Обама жуда мос келишини шаъма қилган эди. 

Бўш иш ўрнига бўлган талаблар рўйхатида айтилишича, номзод камида «буюк миллатни бошқариш бўйича камида 8 йиллик тажрибага эга бўлиши керак». 

Spotify, шунингдек, «жамоа билан ишлай оладиган, дўстона, Нобель тинчлик мукофотига эга бўлган» номзодни қидираётганини қайд этган.

Кўпроқ янгиликлар