Обама кимлар АҚШ президенти бўла олишига доир фикрларини билдирди

Жаҳон 19 Январь 2017 9092
© REUTERS/ Kevin Lamarque

Аёллар ва турли ирқ вакиллари АҚШ президенти бўла олади, деб баёнот берган АҚШнинг истеъфога чиқишга ҳозирлик кўраётган раҳбари Барак Обама. 

"Агар биз барча учун тенг имкониятларни қўллаб-қувватлашда давом этсак, бизда аёл президент, лотинамерикалик президент, яҳудий президент, ҳинду президент, ва яна ким билади, қандай президентлар бўлиши мумкин", — деган Обама ўзининг Оқ уйдаги сўнгги матбуот анжуманида. 

Обама аёлларнинг Америка тарихига қўшган ҳиссаси борасида фикр билдирар экан, 2016 йили Бразилияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларини мисол келтирди. 

"У ерда қўлга киритилган медалларнинг ярмидан кўпини аёллар бизга тортиқ қилди. Бунга, бир неча йиллар муқаддам, аёлларимизга спорт билан шуғулланишлари учун имкон берадиган қонунчиликни қабул қилишимиз асос бўлди", — деган Обама. 

Шу билан бирга, Обама "ирққа ажратиш ва ирқий стереотипларга" ажратиш билан  боғлиқ бўлган эскича қарашлар ҳам мавжудлигини қайд этган. 

Шунга қарамай, АҚШнинг бўлғуси собиқ президенти, ҳозирда, ирқий муносабатлардаги вазият бирмунча яхшиланганини таъкидлаган. Обама "келажак авлоднинг ҳозирги ёки ўтган аждодларга қараганда, бу борада ишончи кўпроқ бўлиши"га умид билдирган.
 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар