Россия футбол мухлислари Евро-2020 шаҳарларига визасиз бора олишади

Спорт 19 Январь 2017 3843
Фото: ТАСС

Европа футбол жамоаларининг 2020 йилдаги биринчиликни стадиондан томоша қилишни истаган россиялик мухлислар учун ажойиб қулайлик тақдим этилди. Исталган ўйин учун чипта харид қилган мухлис, чемпионат бўлиб ўтадиган 13та шаҳарга визасиз ташриф буюриши мумкин бўлади. Бу ҳақда, Россия бош вазири ўринбосари, Россия футбол иттифоқи Виталий Мутко маълум қилган.

"Биз учун мухлислар ҳақида қайғуриш муҳимдир. Улар чипталари билан Европа чемпионати бўлиб ўтадиган 13 шаҳарга ташриф буюра олишади", - деган Мутко.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА ижроия қўмитаси 2013 йил январида ўтказган йиғилишида Евро-2020 финал босқичини Европанинг турли мамлакатларидаги 13та шаҳарда ўтказишга қарор қилган эди. 2014 йил сентябрида ташкилотчи шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. Унга 12 мамлакатдаги 13та стадион киритилди. 

Ярим финаллар ва финал ўйини Лондоннинг "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи ва чорак финаллар Санкт-Петербург, Мюнхен, Баку ва Римда ташкил этилади. Амстердам, Бильбао, Брюссель, Будапешт, Бухарест, Глазго, Дублин ва Копенгаген гуруҳ ўйинларини ва нимчорак финал ўйинларини ташкиллаштиради. Шу билан бирга, ташкилотчи мамлакатлар термалари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишмайди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар