Россия ва Тожикистон авиабошқармаларининг икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни нормаллаштириш бўйича музокаралари 26 январда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия транспорт вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилган

"Россия ва Тожикистон авиабошқармаларининг музокаралари 26 январга режалаштирилган", - деб хабар қилган вазирлик матбуот хизмати.
 
Аввалроқ, Россия транспорт вазири Максим Соколов журналистларга маълум қилганидек, Россиянинг Тожикистон авиакомпанияларига нисбатан РФга парвозлари юзасидан қўшимча тақиқлар ёки бошқа турдаги чеклаш чоралари кўриш режаси йўқлигини айтган эди.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида Россия томони Тожикистоннинг хусусий авиакомпаниясига, РФнинг қатор шаҳарларига авиақатновларни амалга оширишни тақиқлаган эди.