Саудия арабистонилик қиз ўзининг қаллиғидан тўй кунини суд орқали белгилашга эришди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Sputnik Arabic ахборот агентлиги хабар бермоқда

Қиз қаллиғининг фотиҳани бекор қилмоқчилигидан хабар топиб, оилавий масалалар бўйича судга шикоят берган. Унинг таъкидлашича, қиз ўз оиласи ва қаллиғи ўртасида келишув тузилгандан кейин йигит билан фотиҳаланган. 

Куёвнинг манфаатларини судда унинг адвокати ҳимоя қилган. Унинг айтишича, йигит бир йилдан бери учрашиб юрган қизга уйланмоқчи ва тўйдан қочишга уринмаган.

Адвокатнинг айтишича, куёвнинг тўйни чўзишига унинг тўй маросимига тайёргарлик билан бандлиги сабаб бўлган. Адвокат бунинг исботи тариқасида маросимлар залини ижарага олгани ҳақида ҳужжатларни тақдим қилган. Шундан кейин икки томон розилиги билан тўйни ўтказиш март ойига белгиланган.