АҚШнинг "The Ring Magazine" журнали 2016 йил якунларига кўра бокс спортидаги турли йўналишлардаги ғолиблар номини эълон қилди. 

Журнал фикрича, йилнинг энг яхши боксчиси Шимолий ирландиялик Карл Фрэмптон бўлди. Бироқ нашр сайтида мухлислар ушбу йўналишдаги ғалабани украиналик Василий Ломаченкога беришган.

Йил воқеаси афсонавий Муҳаммад Алининг июндаги вафоти бўлди. Яна бир мукофот боксчи Роман Гонсалеснинг мураббийи Арнульфо Обандога ўлимидан кейин берилди.

Барча ғолиблар рўйхати қуйидагича:

Йил боксчиси: Карл Фрэмптон

Йил жанги: Франциско Варгас – Орландо Салидо (дуранг)

Йил нокаути: Сауль Альварес (Амир Хонни 6-раундда нокаут қилган)

Йил раунди: Скендер Халили – Жейсон Томпсон (2-раунд)

Йил умидсизлиги: Жо Смит (Анжей Фонфарега 1-раунддаги мағлубият)

Йил қайтиши: Андре Уорд (Сергей Ковалев устидан ғалаба)

Йил мураббийи: Арнульфо Обандо (Роман Гонсалес мураббийи, 2016 йил 11 октябрда вафот этган)

Йил лойиҳаси: Эриксон Любин (АҚШ, 17-0, 12 нокаут)

Йил ҳодисаси: Мухаммад Али вафоти (2016 йил 3 июнь)

Энг илҳомлантирувчи боксчи: Бернард Хопкинс