Туркияда миллий интернет-қидирув хизмати ишга тушди

Технология 19 Январь 2017 2959

Туркияда тест режимида Geliyoo миллий интернет-қидирув тизими ишга тушди. Бу мамлакат ҳукуматида катта қизиқиш уйғотди. Haberler янгиликлар порталининг хабар беришича, Туркия транспорт, денгиз ва коммуникациялар вазири Аҳмад Арслон миллий қидирув хизматидан фойдаланиш давлатга катта фойда келтиради, деб ҳисоблайди. 

"Бу мамлакат учун жуда муҳим. Бизнинг ўз қидирув тизимимиз, электрон почта хизматимиз бўлади ва бу фуқароларимиз учун ҳам қулай. Шунингдек барча маълумотлар хорижда эмас, ўзимизда қайта ишланиши ҳам катта аҳамиятга эга", - деди вазир. 

Geliyoo компанияси раҳбари Ҳоқон Отабошнинг таъкидлашича, қидирув тизимини ишлаб чиқишга 10 йил ва 10 миллион турк лираси (2,7 миллион доллар атрофида) кетган. "Биз қидирув тизимини тест режимида ишга туширдик, 2018 йилга бориб эса, 3 миллион фойдаланувчига эга бўлиш ва ички тармоқ сегментнинг тахминан 7 фоизини банд қилишни кўзлаяпмиз", - деди у. 

Geliyoo раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирча унинг компанияси - Туркияда миллий қидирув тизимини ишлаб чиқишга қодир ягона компания.

Geliyoo сайтида қидирув тизими, янгиликлар сервиси, форум ва электрон савдо портали тест режимида ишламоқда. Келгусида компания фойдаланувчиларга электрон почта сервисини тақдим этиш ва хизматлар ҳамда иловалар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар