Туркия полицияси Анқарада Россия элчиси Андрей Карлов ўлдирилган кўргазма ташкилотчисини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Hurriyet нашри.

Таъкидланишича, у Карловнинг қотили билан алоқаси борликка текширилмоқда. Қотил ўз қабиҳ ниятини амалга оширишдан бир неча кун аввал кўргазма марказига тайёргарчилик кўриш учун келган. 

Аввалроқ Анқарада Россия элчисига суиқасд қилишга алоқадор бўлган 6 киши судга етказилгани маълум қилинганди. Улар прокуратура ходимлари томонидан сўроқ қилинадилар.

Карлов 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги фотокўргазмада нутқ сўзлаётганда отиб ташланган. Ҳужумни полиция ходими Мавлут Олтинтош амалга оширган. Кейинчалик у полиция билан отишмада йўқ қилинганди.