2017-йилнинг 19-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалалари, хусусан турли даражалардаги икки томон учрашувлари жадвали билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилинди.