Xiaomi компанияси Ҳиндистонда ўзининг янги — Xiaomi Redmi Note 4 смартфони тақдимотини ўтказди. Бу ҳақида Hi-Tech нашри маълум қилди.

Янги қурилма алюминий корпусда тақдим этилди. У уч хил рангда ишлаб чиқарилди - тилларанг, тўқ кулранг ва қора. Смартфон версиялари ҳам уч хил - улар ички ва оператив хотира ҳажми ҳамда табиийки, баҳоси билан фарқ қилади.

Барчасининг чипсети – Snapdragon 652. Ўзидан аввалги қурилмаларга нисбатан унинг бир марта зарядланган батареядан ишлаш вақти 25 фоизга узайтирилган.

Xiaomi Redmi Note 4 параметрлари:

Чипсет: Qualcomm Snapdragon 652, 8 ядро, частота - 1,8 ГГц'гача, графика - Adreno 510, модем - X8 LTE

Хотира: 2 / 32 Гб, 3 / 32 Гб, 4 / 64 Гб

Экран: 5.5 дюйм, FullHD, IPS, 2,5D-шиша

Аккумулятор: 4100 мАч

Асосий камера: 13 Мп

Олд камера: 5 Мп

SIM-карталар учун жой: иккита, қўллаб-қувватлаш - VoLTE

ОТ: MIUI8 Android 6.0'да, Android 7'гача янгиланади

Нархлар: смартфоннинг кенжа модификацияси (2 Гб  оператив ва 32 Гб ички хотира) -  9999 ҳинд рупийси (146,64 доллар). 3 / 32 Гб хотира версияси - 10 999 рупий (161,87 доллар), 4 / 64 Гб хотира – 12 999 рупий (190,84 доллар).