YouTube видеохостинги яқин орада мобиль версиясида ўз мессенжерини ишга туширмоқчи, деб ёзмоқда vesti.ru.

Хабарлар билан алмашиш учун янги платформа ўтган йил ўрталаридан бери синалмоқда. Ҳозирча уни фақат канадаликлар ишлата олишади.

Канада Шимолий Америка интернет-бозорларининг ўхшашлиги ҳамда маҳаллий "юлдузларнинг" барқарор ҳамжамияти сабабли синов майдончаси сифатида танланган. Канадада тахминан Калифорния штатидагидек аҳоли яшайди ва канадаликлар YouTube’да дунёдаги исталган миллат вакилларидан кўпроқ видео бўлишадилар.

Google компанияси YouTube’да мессенжер функциясини киритиб, фойдаланувчилар кўрилган видеоларни Facebook ёки бошқа бир бошқа дастурга ўтмасдан, муҳокама қилишларини истамоқда. Хизматнинг имкониятлари роликларга изоҳ бериш билан чекланиб қолмаган: суҳбатдошлар бир-бирларига истаган вақтларида матнли хабар юборишлари ҳамда бошқа контентга ҳаволалар билан бўлишишлари мумкин.

Чат  Android ва iOS қурилмаларда ишлайди. Янги функциянинг қолган жойларда ишга туширилиши муддати айтилмаган.