Жанубий Корея суди Samsung вице-президентини ҳибсга олиш сўровини рад этди

Технология 19 Январь 2017 1792
Фото: Getty Images

Жанубий Корея республикаси суди Samsung Electronics вице-президенти Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун ордер бериш талабини рад этди. Ли Чжэ Ён мамлакатнинг ишончсизлик билдирилган президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупция можаросига доир ишда гумонланувчилардан бири сифатида қатнашмоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.

Ўтган ҳафтада республика прокуратураси 22 соат мобайнида компаниянинг амалдаги раҳбари ҳисобланган Ли Чжэ Ённи сўроқ қилган эди. Суд хабарида айтилишича, ҳакам тергов материаллари билан тўлиқ танишиб чиққач, Samsung бош менежерини ҳибсга олиш бўйича асос кўрмаган.

Ли Чжэ Ён, 2015 йилда Samsung компаниясининг Германияда рўйхатдан ўтган фирма билан 18 млн доллардан ортиқ маблағга тенг шартнома имзолашига изн берган. Германия фирмаси аслида, Корея президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силга тегишли бўлгани айтилади. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар