Жек Ма савдо урушлари бошланса Alibaba компаниясини ёпишини билдирди

Технология 19 Январь 2017 4380
Фото: © AFP

Alibaba компанияси асосчиси Жек Манинг баёнот беришича, АҚШ ва Хитой савдо урушларини бошлашдан аввал, жиддий ўйлаб кўришлари керак. Бундан ташқари, Ма агар шундай урушлар бошланса, Alibaba компаниясини ёпишга ваъда берди. Унинг фикрича, Америка иқтисодиётида муаммоларнинг бош сабабчиси Хитой эмас, балки нотўғри стратегиядир.

«Гап бошқа мамлакатларнинг сизлардаги иш ўринларини ўғирлашида эмас, сизларнинг стратегиянгизда. Пул ва захираларни тўғри тақсимланг», - деган Жек Ма. 

Унинг таъкидлашича, АҚШ сўнгги 30 йилда қуролли можароларга 14 трлн доллар сарфлаган. Бу маблағлар инфратузилмаларга сарфланиши мумкин эди. 

Бундан ташқари, Жек Ма Американинг Amazon компаниясини, Alibaba билан қиёслар экан, уни империя деб атаган. 

«Amazon ва бизнинг фарқимиз шундаки, Amazon империя кабидир, улар ҳаммасини ўзлари назорат қилади, ўзлари харид қилади ва сотади. Биз эса, экотизим бўлишни хоҳлаймиз. Бизнинг фалсафамиз, бошқаларнинг сотишларига шароит яратиш, бошқаларга хизмат таклиф қилиш ва уларга биздан кўра кучлироқ бўлишлари учун ишонч ҳадя қилишдан иборат. Бизнинг технологиялар, инновациялар, ҳамкорларимиз билан, улар 10 млндан ортиқ сотувчилардир, Microsoft ва IBM билан ҳам курашишга имкон бера оламиз», - дея фикр билдирган Alibaba асосчиси. 

Шу билан бирга, у якунда интернет тижоратнинг икки намунаси ҳам тўғри бўлиб чиқишига умид билдирди. «Агар дунёда фақат битта тўғри модель бўлганида, дунё зерикарли бўлиб қолар эди», - деган Жек Ма.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар