2016 йилда деярли 4 миллиард сўмлик зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди

Ўзбекистон 20 Январь 2017 7820

2017 йил 20 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2016 йил фаолият якунлари ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да фаолият йўналишларининг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппарати раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда қайд этилишича, ҳисобот йилида Федерация, унинг ҳудудий тузилмалари ва туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 9908 та ёзма, оғзаки (1091 рақамли ишонч телефони) ва электрон мурожаат (ариза, таклиф ва шикоятлар) келиб тушди. Ушбу шикоят ва аризаларнинг 9222 таси, яъни 93,1 фоизи ижобий ҳал этилди ва етказилган 3 миллиард 860 миллион сўмдан ортиқ зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Мурожаатларнинг 2863 таси (жами аризаларнинг 28,9 фоизи) табиий газ таъминоти, 2343 таси (23,6 фоиз) савдо, 1526 таси (15,4 фоиз) электр таъминоти, 335 таси (3,4 фоиз) коммунал хизмат кўрсатиш, 308 таси (3,1 фоиз) сув таъминоти, 156 таси (1,6фоиз)транспорт, 185 таси (1,9 фоиз) алоқа, 162 таси (1,6 фоиз) соғлиқни сақлаш ва 2030 таси (20,5 фоиз) бошқа соҳаларга  мансуб.

Истеъмолчи фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида Федерациянинг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Ариза, таклиф ва шикоятлар унинг www.istemol.uz  веб сайти орқали онлайн режимда қабул қилинмоқда.

Шунингдек, мурожаатларни Федерация тизимидаги 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали тўғридан тўғри йўллаш имконияти ҳам мавжуд. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар