Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 4 нафар жангариси ўлдирилган. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, шарқий Нангарҳар вилоятидаги экстремистлар жойлашган ҳудудларга дрон воситасида берилган авиазарба натижасида Покистон ва Тожикистоннинг икки нафардан фуқароси ўлдирилган. Улар ҳарбий ҳаракатларда ИШИД томонидан қатнашган.