20 январда Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида стадионда бомба портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Стадионда бузкаши – полога ўхшаш ўйин ўтаётган бўлган. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда

Бомба учрашув тугагач тарқалаётган томошабинлар орасида портлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида "Толибон" ҳаракатига қарши курашувчи қуролли тузилма қўмондони, унинг тансоқчиси ва яна бир одам ҳалок бўлган.