Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари, бизнес вакиллари ўртасида уларни қийнаётган муаммолар, фаолиятларида дуч келаётган бюрократик тўсиқлар ва уларнинг олдини олиш бўйича сўров ўтказилмоқда.

Сўровда алоқа, ахборотлаштириш соҳасидаги тадбиркорлар алоқа тармоқлари, мобиль алоқа, рақамли телевидение, почта алоқаси, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминот, ахборот хавфсизлиги, АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишларида тадбиркорлик
субъектлари учун янада яхшиланиши лозим бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирадилар.

Сўровда ушбу манзил орқали иштирок этиш мумкин: mitc.uz