АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореяга қарши йўналтирилган машқларни бошлашди

Жаҳон 20 Январь 2017 7164
Фото: EPA

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ҳарбий-денгиз кучлари бугун уч кунлик машқларни бошлашди. Унда Шимолий Корея баллистик ракеталарини кузатиш ва йўқ қилишдаги ўзаро ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Kyodo агентлигининг хабар беришича, уларда Aegis ракеталарга қарши мудофаа тизими билан жиҳозланган учта – Американинг "Кертис Уилбур", Жанубий Кореянинг "Сэжон тэван" ва Япониянинг "Кирисима" кемаси иштирок этмоқда.

Аввалроқ Сеулда КХДР янги турдаги, катта эҳтимол билан қитъалараро баллистик ракетани учиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Улар мобил учириш қурималарида ўрнатиб бўлинган бўлиши мумкин.

Япония ҳарбий-денгиз кучлари шу сабабдан бундай ракеталарни йўқ қилиш ҳақида буйруқ олишган. Бу ҳолат улар мамлакат миллий хавфсизлигига раҳна солса юз беради.

Маълумот учун, Шимолий Корея сўнгги вақтларда ўзининг ракета дастурини фаоллаштирди. Пхеньян ўтган йилда ҳар хил турдаги 20та ракетани учирди. Шунингдек, КХДР қитъалараро ядро ракетаси ишлаб чиқиш ишларини бутунлай якунлаганини ҳам таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар