АҚШлик экспертлар CNN телекомпаниясининг 19 январдаги сюжетини танқид қилмоқдалар. Сюжетда АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг ўлдирилиши мумкинлиги тафтиш қилиб чиқилган. 

Телеканал бу сюжетда агар Трамп ва вице-президент Майк Пенс 20 январдаги инаугурация маросимида ўлдирилсалар нима юз беришини батафсил тафтиш қилган. "Агар бўлғуси президент ва унинг яқин сафдошлари биринчи куниёқ ер юзидан йўқ қилиб юборилсалар нима бўлади?", деб савол билан юзланган эфирда бошловчи Вулф Блитцер. Репортаж муаллифи Брайан Тодд бу ҳолатда Барак обаманинг маъмуриятидан кимдир президент бўлиши ҳақидаги хулосага келган.

АҚШнинг ички хавфсизлик вазирлигининг собиқ ходими, "Сиёсат ортида" дастури бошловчиси Жастин Расселл ОАВ бекорга бундай "қиёмат қойим сценарийсини" авж олдираётгани ва маросим рисоладагидек ўтишини айтмоқда.

"Бу маросимга ички хавфсизлик вазирлиги, мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот муассасалари кучлари жалб қилинган. Бу инаугурация ҳокимият бирор-бир зўравонликсиз топширилган 55 инаугурациянинг давоми. Эртанги тадбирда қиёмат қойим сценарийси юз бериши ҳақидаги гаплар бу хом хаёл, носоғлом гаплардир. Бу юз бермайди", деб айтди Расселл РИА “Новости” ахборот агентлигига. "Бу сценарий юз беришидан мени АҚШ президенти сифатида қасамёд қилишим эҳтимоли каттароқдир", деб қўшимча қилди мутахассис. 

АҚШнинг собиқ дипломати Жим Жэтрас бу "хаёлларни" жиддий қабул қилиш кераклигни айтмоқда. "Мен бундай чайқовчиликларни ўта жиддий қабул қиламан. Трамп бизнинг галактикамиз тарихида ёмонотлиқ қилиш бўйича энг экстремал кампания марказига тушиб қолди. Агар инсонни маънан йўқ қилишнинг иложи бўлмаса, унда кейинги чора – импичмент шаклидаги сиёсий қотиллик бўлиши мумкин ва бу ҳақда гаплар аллақачон бошланган. Агар маънан ҳам, сиёсий йўл билан ҳам йўқ қилиб бўлмаса, унда кейинги қадам – жисмонан йўқ қилиш", деб ҳисобламоқда мутахассис. "Трампни ёмонотлиқ қилишгандан ташқари, унинг ўлдирилиши сценарийлари ақл бовар қилмас нарсани ҳам мумкинга айлантиради. Ёки руҳий беқарор одамларга қандайдир ғоялар бериши мумкин", деб қўшимча қилди Жэтрас.