АҚШда Tesla автомобили иштирокида ўлим билан якунланган биринчи ЙТҲ бўйича суриштирув иши ёпилди

Жаҳон 20 Январь 2017 6933

АҚШ ҳаракат хавфсизлиги миллий бошқармаси ҳайдовчисиз Tesla автомобили иштирокидаги ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича ишни ёпиши ҳақида маълум қилди. Воқеа 2016 йилнинг май ойида юз берган, деб хабар берди Business Insider маҳкама баёнотига асосан.

Бошқарма мутахассислари Tesla Model S автомобилида бундай моделдаги машиналарни қайтариб олиш имконини берувчи носозликларни топмаган.

Ҳисоботда айтилишича, Tesla автомобилларида ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган носозликлар топилмаган, шунинг учун бу масала юзасидан кейинги ишлар “бутунлай мантиққа тўғри келмайди”.

Шу билан бир қаторда, бошқарманинг таъкидлашича, суриштирув ишининг ёпилиши маҳкама автомобиль хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган носозликларни қидиришдан тўхтатишини англатмайди.

Tesla Motors компанияси 2016 йилнинг июнида йилнинг май ойида унинг автомобили Флорида штатидаги йўллардан бирида тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб кетганини маълум қилди. Ҳалокат оқибатида машина ҳайдовчиси Жошуа Браун ҳалок бўлди. ЙТҲ автопилот режимидаги Tesla иштирокида содир бўлган биринчи бахтсиз ҳодисага айланди.

Автомобиль юк машинаси тиркамаси тагидан ўтиб кетиб, электрузатиш линияси билан тўқнашган.

Tesla ҳайдовчи ҳам, автомобиль ҳам ёрқин осмон фонида тиркаманинг оқ томонини кўришмагани, шунинг учун тўхтатиш тизимидан фойдаланишмаганини маълум қилди. Бошқа мутахассислар эса Браунда тўқнашувга қадар йўлдаги тўсиқни кўриш ва чоралар кўриш учун камида етти сония вақт бўлганини аниқлашди.

АҚШ транспортдаги хавфсизлик бўйича Миллий кенгаши 2016 йилнинг июлида ЙТҲ билан боғлиқ ўз суриштируви натижаларини тақдим этди. Унда автомобиль белгиланган даражадан анча юқори тезликда ҳаракатлангани айтилган: соатига 104,6 километр тезликка рухсат берилган йўл қисмида 119 км/соат. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар