Анқара: Башар Асаднинг кетиши даргумон

Жаҳон 20 Январь 2017 5172

Туркия ҳукуматининг фикрича, Сурия инқирозига ушбу мамлакат президенти Башар Асадсиз барҳам бериб бўлмайди. Бу ҳақда Давос форуми доирасида Туркия бош вазирининг ўринбосари Меҳмет Шимшек сўз юритган.

"Сурия халқининг азиятига Асад айбдор, аммо биз прагматик бўлишимиз, ҳақиқатга тик боқишимиз керак. Вазият кескин ўзгарди, шу сабабли Туркия инқирозга Асадсиз барҳам беришни бошқа таъкидлай олмайди. Бу имконсиз", - деган Шимшек.

"Ўйлайманки, биз имкониятимиздагилардан фойдаланишимиз керак. Россия, Эрон, Туркия ва АҚШ айни шундай қилмоқда", - деган Туркия ҳукумати вакили. 

2016 йил 30 декабридан Суриянинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш тартиби кучга кирди. Келишувга ҳукумат қўшинлари ва мухолифатнинг 60 мингдан ортиқ бўлган қуролланган кучлари қўшилган. Россия ва Туркия ўзаро сулҳ кафолатлари ҳисобланади. 

23 январда Остонада Сурия тинчлик музокаралари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шимшекнинг қайд этишича, Остонадаги саммитдан умид катта. 

Эслатиб ўтамиз, Сурия инқирозига тинч музокаралар йўли билан барҳам бериш бўйича Қозоғистон пойтахтида кўптомонлама музокаралар бўлиб ўтади. Унда, Россия, Туркия, Эрон ва Сурия вакиллари иштирок этади. АҚШ ҳукумати саммитга таклиф этилган. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар