Асад: Туркия Эрдўғаннинг иштироки ва ёрдами билан нефть контрабандасига қўшилган

Жаҳон 20 Январь 2017 15749

Туркия ИШИД террорчи гуруҳини молиялаштирган, мамлакат президенти Тоййиб Эрдўған эса ИШИД билан алоқадорлик ва Суриядан нефтни контрабанда қилишда айбланмоқда. Япониянинг TBS телеканали орқали намойиш этилган интервьюда Сурия Араб Республикаси (САР) президенти Башар Асад ана шундай баёнот билан чиқди. 

"Энг аввало, агар очиқчасига айтадиган бўлсак, ИШИД 2006 йилда АҚШ назорати остида Ироқда ташкил этилган. Сурия можароси бошланганидан кейин Туркия бу ташкилотни молиялаштириб келган. ИШИД  хомашё экспорт қилиш ва даромад олиш, шунингдек ўз сафига янги жангчиларни оғдириш мақсадида Суриянинг нефть майдонларидан фойдаланган. Туркия Эрдўғаннинг иштироки ва ёрдами билан бевосита нефть контрабандасига қўшилган", - дея таъкидлади Башар Асад. Шундай экан, Асад Туркия ёки АҚШнинг ИШИД билан реал кураш олиб боришини кутишга ҳожат йўқлигига ишонч билдирди. 

Манбага кўра, Асад Эрдўғаннинг ИШИД ва Жебхат-ан-Нусра террорчилари билан "гўёки курашаётганини намойиш этишга уринаётган"ини таъкидлади, аслида эса "у бу ташкилотларни ҳар куни қўллаб-қувватлайди". "Унинг қўллаб-қувватлашисиз бу ташкилотлар узоққа бомасди", - дея қайд этди Сурия президенти. 

Шунингдек Асад ўз режимининг фуқароларга қарши гўёки кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақидаги айбловларни мутлақо инкор қилди. 

"Бу бўлиши мумкин эмас, ҳеч ким ўз халқига қарши оммавий қирғин қуролларидан фойдаланмайди, - деди у. - Жуда муҳим маълумот - 2013 йилда биз кимёвий қуролнинг тўлиқ тақиқланиши тўғрисидаги битимни имзолаганмиз ва бутун арсеналдан воз кечганмиз - бизда бундай қуролнинг ўзи йўқ. Аслида кимёвий қуролни террорчиларнинг ўзи қўллаган ва бу илк марта 2013 йилда содир бўлган".

Президент шунингдек Сурия ҳукумати ўшанда тергов олиб бориш учун БМТдан мамлакатга махсус комиссия юборишни талаб қилган, лекин "бу ташаббус АҚШ томонидан блокланган". "Чунки агар комиссия Сурияга келганида, улар айнан террорчиларнинг бизнинг аскарларга қарши хлор қўллаганига аниқ далиллар топган бўлишар эди", - дея изоҳ берди у. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар