Бугун Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришади

Жаҳон 20 Январь 2017 9650
фото: AP

2017 йил 20 январь куни миллиардер тадбиркор Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришади. Унинг тантанали инаугурацияси Вашингтондаги Капитолий биноси ҳовлисида бўлиб ўтади. 

Трамп Америка давлатининг 45-президенти бўлади. Тадбиркор номзод 2016 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайловида кутилмаганда ғалаба қозонган эди. Маросимда Трамп оиласи, мамлакат сиёсий раҳбарияти ва яқинда сиёсий рақиб бўлганлар — президент Барак Обама ва Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон ҳам иштирок этади.

Хабарларга кўра, инаугурация кунини Трамп авлиё Иоанн ибодатхонасига ташриф буюриш билан бошлайди. Оқ уй қаршисидаги черковга бориш анъанаси бир неча ўн йиллар аввал пайдо бўлган. 

Трамп бўлғуси вице-президент Майк Пенс ва оила аъзолари билан бирга черковга боришади, сўнгра Оқ уйда эрталабки чойхўрлик ташкил этилади. Орадан бир соатлар ўтгач, Обама ва Трамп биргаликда инаугурация маросимига ташриф буюради.

Маҳаллий вақт билан кундузи 11:30 да (21:30 Тошкент вақти билан) қасамёд қилиш маросими бошланиши белгиланган. У Капитолийнинг ғарбий майдонида бўлиб ўтади. Роппа росса 12:00да Трамп 35 та мажбурий ва 4 та ихтиёрий  сўзлардан иборат қасамёдни айтади. Трамп қасамёдини Олий бош ҳаками Жон Робертс ўтказади.

Шундан сўнг, Трамп 25 дақиқалик маъруза қилади. 

Шу билан инаугурациянинг расмий қисми якунланади ва парадлар ҳамда баллардан иборат тантаналар ўтказилади. 

Обама инаугурация маросими якунлангач, оиласи билан Капитолийни вертолётда тарк этади ҳамда биринчи рақамли самолётга сўнгги маротаба ўтириб, Флоридага таътилга жўнайди. 

 Шу муносабат билан, Вашингтонда жиддий хавфсизлик чоралари кўрилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг тахмин қилишича, маросимда камида 300-400 минг киши бўлиши кутилмоқда. Албатта, бу Барак Обаманинг биринчи инаугурациясига ташриф буюрганлар сонидан сезиларли камдир. Ўшанда 2 млнга яқин одам ташриф буюрган эди. 

 CNN телеканалига кўра, умуман юзга яқин кварталда автомобиль ҳаракати тўсилади. 5 квадрат километр майдонни қўриқлаш ишларига полиция, махфий хизмат, транспорт хавфсизлик бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларининг 28 минг ходими жалб этилади. 

Инаугурацияга бевосита бормоқчи бўлганларга қатор буюмларни олиб келиш ёки олиб юриш тақиқланган. Бундан ташқари, АҚШ Федерал авиация бошқармаси Вашингтон осмонидаги парвозларгачекловлар жорий қилади. 

Метронинг шаҳар марказидан ўтувчи бир неча бекати ёпилади. 

Хавфсизлик хизматлари вакиллари жиддий таҳдид йўқлигини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга, Трампдан норози бўлганларнинг намойишларига рухсат берилади. Бироқ, улар бир жойда эмас, турли ҳудудларда ўзлари учун тақсимланган жойларда намойиш ўтказа олишади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар