Черногория ҳукумати маъмурий кенгаши 20 январда тежамкорлик мақсадида республика раҳбариятининг маошларини 8 фоизга камайтиришга қарор қилди. 

800 га яқин давлат ходимлари кейинги йил 31 декабргача камроқ миқдорда маош оладилар, бунинг натижасида давлат ғазнасида 1,6 млн доллар тежаб қолинади. Жумладан, Черногория президенти, бош вазири, ҳукумат аъзолари, парламент раиси ва унинг ўринбосарлари маошлари 8 фоизга камайтирилди.    

Таъкидланишича, республика президенти Филип Вуяновичнинг маоши 195 еврога (2,5 минг еврогача), бош вазир Душко Марковичники эса 174 еврога, вазирларники 140 еврога камайтирилади.

Маълум қилинишича, республика ҳукуматининг бундай йўл тутишига уч нафар фарзандли оналарга бериладиган нафақа пулининг 366 евродан 264 еврогача камайтирилиши, оналарга бериладиган тўловларнинг 192 евродан 144 еврогача камайтирилиши сабаб бўлган. Республика ҳукуматининг ҳисоб-китобларига кўра, оналарга бериладиган молиявий ёрдамни тежаш орқали 16,5 млн евро тежаб қолинмоқчи.