Вашингтон шаҳридаги Капитолий биноси ҳовлисида АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг тантанали инаугурацияси маросими бўлиб ўтди. У мамлакат ва Конституцияга содиқ бўлишига тантанали қасамёд қилди. 

"Мен, Дональд Жон Трамп, тантанали қасамёд қиламанки, Қўшма Штатлар президенти мажбуриятларини сидқидилдан бажараман ва кучим борича Қўшма Штатлар Конституциясини қўллаб-қувватлайман, ҳимоя қиламан ҳамда муҳофаза қиламан. Худо менга ёрдам берсин", - дея, чап қўлини Инжилга қўйган ҳолда тантанали қасамёд сўзларини айтди. Инжилни унинг рафиқаси ва Американинг янги биринчи хоними Мелание Трамп ушлаб турди. 

"Табрикларимни қабул қилинг, жаноб президент", - деган Олий суд раиси Робертс. У Трамп қасамёдини қабул қилди.

Шундан сўнг, Капитолий тепалиги устида артиллерия аслаҳаларидан 21 марта замбарак отилди.