Дональд Трамп иккита Инжилда қасамёд қилади

Жаҳон 20 Январь 2017 10401

Бугун АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп қасамёд қилади ва лавозимига киришади. У сайловолди кампаниясининг ўзида турли хил шов-шувли баёнотлари билан донг таратишга ва сайловдан сўнг молия бозорларини титратишга муваффақ бўлди. 

Айни вақтда, черковда бўлган Дональд ва Мелания Трамп, диний маросим поёнига етгач, Оқ уйга йўл олишади. Бу ерда амалдаги президент Барак Обама ва Мишель Обама билан чойхўрлик қилишади. 

Вашингтоннинг турли кўчаларида эса, янги президентдан норози бўлганлар, «Трампга йўқ, Ку-Клукс-Кланга йўқ! Расистлар, фашистлар, йўқолсин!» каби сўзлар ёзилган плакатларни олиб, намойишлар ташкил этишган. 

Айтиш жоизки, Трампнинг Оқ уй эгасига айланишидан ҳамма ҳам бирдек рози эмас. Ундан норозилар орасида, фақатгина зиёлилар, Ҳолливуд юлдузлари бор эмас. 

ABC News ва Washington Post томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларга кўра, Трамп сўнгги 40 йилда инаугурация вақтида энг ҳурмат қилинмаган президент бўлмоқда. Уни ҳозирда 40 фоиз аҳоли қўллаб-қувватламоқда. Барак Обама, Билл Клинтон ва Жорж Бушларнинг бу борадаги кўрсаткичи, ўз вақтида 80-82 фоизни ташкил этган эди.

ABC news телеканалига кўра, Трамп президентлик қасамёдини иккита Инжилда қабул қилади. Улардан бирида Авраам Линкольн қасамёд қилган бўлса, иккинчиси янги президентга бир вақтлар онаси берган ҳадя экани айтилмоқда. 

Шу билан бирга, кўплаб америкалик бой-бадавлат ва обрўли инсонлар бугунги кунни унчалик ҳам хушламасдан қаршилашмоқда. Хусусан, миллиардер ва меценат Жорж Сорос, Давосда чиқиш қилар экан, янги президентни «ёлғончи ва фирибгар», деб атаган. Сороснинг фикрича, Трампнинг дунёқараши бўйича идеал давлат – бу  «диктатура ёки мафия давлатидир». Бозорлар ҳақида фикр билдирган молиячининг айтишича, у Трампдан имкон қадар узоқда бўлади ва барча бизнес вакилларига шундай йўл тутишни тавсия қилади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82069 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42544 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49098 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8286 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19303 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 326 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 540 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 787 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар