Европа Иттифоқи делегацияси Остонадаги Сурия бўйича матбуот анжуманида иштирок этади. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбарининг расмий вакили Набила Массрали маълум қилди.

"Мен ЕИ Остонадаги матбуот анжуманида қатнашишини тасдиқлайман. У ерда бизнинг делегация ёки расмий вакилимиз албатта бўлади", - деди Массрали журналистларга.

Шу билан бир қаторда, у Европа делегациясига ким бошчилик қилишига ойдинлик киритмаган.

Қозоғистон пойтахтида Сурия қуролланган мухолифатининг ягона делегацияси ва ҳукумат вакиллари ўртасидаги музокаралар 23 январь куни бўлиб ўтади. Музокараларга БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура ва АҚШ президенти лавозимига киришаётган Дональд Трамп маъмурияти таклиф этилган.