Facebook компанияси Даниянинг Оденсе шаҳрида ўзининг учинчи маълумотлар марказини барпо этади. Бу ҳақида компания раҳбари Марк Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди

Манбага кўра, бу умумий ҳисобда саккизинчи, Европадаги учинчи ва Даниядаги биринчи маълумотлар маркази ҳисобланади. Янги марказ 100 фоиз қайта ишланувчи ресурслар томонидан қувватлантиради, у яқин йилларда минглаб одамларни янги иш ўринлари билан таъминлайди. 

Маълумотларга кўра, Оденседаги маълумотлар маркази дунёдаги энг замонавий ва энергосамарали марказлардан бири бўлади. Мамлакатнинг совуқ иқлими электр энергиясини тежашда айни муддао, бу серверларни совутишда қўл келади, фақат кондиционерларга таяниб қолинмайди.

Оденсе - Даниянинг учинчи энг йирик шаҳри. Шуни таъкидлаш жоизки, Европада - Швеция ва Ирландияда Facebook компаниясининг икки маълумот маркази фаолият юритади.