Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонадан саккиз киши тирик ҳолда топилди

Жаҳон 20 Январь 2017 6148

Италиялик қутқарувчилар мамлакат марказида қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада яна 2 кишини тирик ҳолда топишди. 

Шу тариқа, Италия фуқаро мудофааси департаменти хабарига кўра, айни дамда умумий ҳисобда саккиз киши, жумладан икки бола тирик ҳолда топилган.

Rai News 24 каналининг хабар беришича, қутқарувчилар кишиларни хавфсиз жойга кўчиришни бошлашган. Унинг маълумотларига кўра, қор кўчкиси тушгандан сўнг кишилар беркинган шипнинг оралиғидан аёл киши чиқариб олинди. Уни вертолёт ёрдамида касалхонага олиб боришади.

Қутқарув-қидирув ишлари туни билан давом этган. Айни дамда фавқулодда ҳолат натижасида ҳалок бўлганларнинг расмий рўйхатида икки киши бор, уларнинг жасади пайшанба куни чиқариб олинган. Яна иккита жабрланган инсон қутқариб қолинди. Эркаклар кўчада бўлган ва автомобиль ичига яширинишган. 

Маълумот учун, фавқулодда вазият чоршанба куни кечқурун юз берди. 18 январда Италия марказий ҳудудларида юз берган кучли зилзила қор кўчкисига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Rigopiano di Farindola меҳмонхонаси қор уюмлари остида қолди.  
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар