Индонезияда яшовчи 35 ёшли Сулами камдан-кам учрайдиган касаллик - анкилозир спондилоартритдан азият чекади. Бу касаллик унинг танасини тахта каби қотириб қўйган. Life нашрида маълум қилинишича, беморнинг умуртқаси тўлиқ ҳаракатдан қолган. 

Суламининг аҳволи шу қадар оғирки, у 90 ёшли бувисининг ёрдамига муҳтож. 

35 ёшли қизни бамбук умуртқа деб аташади. Сўнгги 10 йил у на энгаша ва на ўтира олди. У фақат таёқ ёрдамида ҳаракатланади. 

Анкилозир спондилоартрит умуртқа ёки тана аъзоларидан бири қаттиқ шамоллаган тақдирда пайдо бўлади. Беморнинг аҳволини фақат физиотерапия курслари ва  машқлар тўғирлай олади.