Молия вазирлиги: 2016 йилнинг 4-чорагида ХМИ билан 508 миллион АҚШ долларига тенг кредит битимлари имзоланди

Иқтисодиёт 20 Январь 2017 4261

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2016 йилда халқаро молия институтлари билан умумий ҳисобда 508 миллион АҚШ долларига тенг кредит битимларини имзолади. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълумот берилган.

Хусусан, ҳудудий автомобиль йўлларни ривожлантириш лойиҳаси бўйича Жаҳон банки билан суммаси 200 миллион АҚШ доллари бўлган кредит битими имзоланган. Лойиҳа Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги устувор ҳудудий автомобил йўлларни умумий узунлиги 394 км бўлган 37 та бўлимларни, шу билан бирга уларга кириш йўллари ва уларга тегишли бўлган дренаж тизимларини реконструкция қилишга йўналтирилган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида канализация тизимини кенгайтириш ва реконструкция қилиш лойиҳаси учун Ислом тараққиёт банки билан қиймати 57,5 миллион АҚШ доллари бўлган кредит битими ҳам имзоланди. У Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларидаги мавжуд канализация тозалаш қурилмаларини, канализация тармоқларини ва насос станцияларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали оқова сув тўпланиш ва тозалаш тизимларининг самарадорлигини ва барқарорлигини ошириш ҳамда атроф-муҳитни оқова сувлари билан ифлосланишини камайтиришга ёрдам беради.

2016 йилнинг 19-декабрь куни Франция тараққиёт агентлиги билан Самарқанд шаҳридаги қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида қиймати 23,5 миллион АҚШ долларилик кредит битими имзоланди. Унинг ёрдамида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта тиклаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш орқали Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш имкони яратилади.

Тошкент шаҳри аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини қуриш (Тошкент-4) лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки билан 200 миллион АҚШ долларига тенг кредит битими имзоланди. Лойиҳа мақсади - йўловчиларга хизмат кўрсатиш янги терминалини қуриш, халқаро ҳаво линияларига сифатли хизмат кўрсатиш, йўловчиларни ўтказиш қувватини кўпайтириш орқали Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортининг инфратузилмасини ривожлантириш.

Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларини қайта ишлаш марказини яратиш лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки билан 27 миллион АҚШ долларига тенг кредит битими имзоланди. Унинг мақсади “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларини қайта ишлаш ва сақлаш учун инфратузилмани яратиш, идоралараро маълумотлар базасини шакллантириш, давлат интерактив хизматларини ривожлантириш ва давлат органларининг ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар