Американинг фазо агентлиги НАСА New Horizons зондининг Плутон сайёрасига қўниши акс этган видеолавҳанинг рангли тасвирларини намойиш этди. 

Лавҳа 2015 йилнинг ёз мавсумида зонд томонидан олинган 100 дан ортиқ юқори сифатли суратлардан монтаж қилинган. Ўшанда қурилма, митти сайёрага энг минимал даражада – 12500 км.гача яқинлашган эди. Олинган суратлар коинот жисмига қўниш жараёнига доир тасаввур ҳосил қилиш етарли бўлган.
 
Ўтган йили НАСА ушбу видеолавҳанинг оқ-қора суратлардан ташкил топган намунасини ҳавола қилган эди.